Эмомали Раҳмон Тожикистонга жўнаб кетди

Эмомали Раҳмон Тожикистонга жўнаб кетди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.

Самарқанд халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. 

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, турли соҳаларга доир 27 та ҳужжат ва савдо шартномалари имзолагани ташрифнинг энг муҳим натижалари бўлди.