-
Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг хизматларини эътироф этди
2020-08-23 297Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади.
-
Карим Камолов қабри зиёрат қилинди
2020-08-23 455Бухоро эли оғир жудоликка учради. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Жамолович Камолов 22 август куни 65 ёшида вафот этди. Марҳум Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонига дафн этилди.
-
Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди
2020-08-23 301Президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.
-
Ўзбекистон ва Буюк Британия карантин идоралари Ўзбекистон маҳсулотларини Британия бозорига олиб киришдаги тўсиқларни олиб ташлаш масалаларини муҳокама қилди
2020-08-22 225Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Темир йўл соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида
2020-08-22 234Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ энг яхши хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда мамлакатимиз темир йўл тизимини чуқур ислоҳ қилиш устида ишламоқда.
-
Германия ва Австрия туркомпаниялари вакиллари билан видеомулоқот ўтказилди
2020-08-22 22720 август куни Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмаги ва «BZ.COMM» PR-компаниясининг (Германия) қўллаб-қувватлаши остида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ҳамда Ўзбекистон, Германия ва Австрия туристик компанияларининг 90 дан ортиқ вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.
-
Москвада электрон тижорат, кўргазма фаолияти ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2020-08-22 217Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи чоғида Москва шаҳрида йирик Россия компаниялари раҳбарлари, хусусан, “Wildberries” электрон тижорат порталининг асосчиси ва бош директори Т.Бакальчук, “НИПИГАЗ” компаниялари гуруҳининг директорлар Кенгаши Раиси ва “Сибур” компанияси бош директори М.Карисалов билан музокаралар ўтказилди.
-
Ўзбекистон Президенти янги автомобиль моделларини кўздан кечирди
2020-08-22 284Бектемир тумани фаоллари билан учрашувдан сўнг давлатимиз раҳбари мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши лойиҳалаштирилган махсус автомобилларни кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти Бектемир тумани фаоллари билан учрашди
2020-08-21 279Учрашувда туманда янги “ўсиш нуқталари”ни топиш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш борасидаги режалар айтиб ўтилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти: “Биз ақлли мутахассисларни топиб, қўллаб-қувватлашимиз керак”
2020-08-21 274Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бектемир туманидаги “Metal Processing” масъулияти чекланган жамиятда тайёрланаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.