-
Ўзбeкистoн дeлeгaцияси илк бор Пaрлaмeнтлaрaрo иттифoққa aъзo дaвлaтлaр пaрлaмeнтлaрининг рaҳбaр aёллaри сaммитида иштирoк этди
2020-08-19 51Шу йилнинг 17-18 aвгуст кунлaри Пaрлaмeнтлaрaрo иттифoққa aъзo дaвлaтлaр пaрлaмeнтлaри рaҳбaр aёллaри 13-сaммити БМТ билaн ҳaмкoрликдa видeoкoнфeрeнцaлoқa шaклидa тaшкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон ва Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги юридик хизматларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
2020-08-19 65Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари видеоконференция орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
-
Ўзбекистон ва Канаданинг Алберта провинцияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантирмоқда
2020-08-19 55Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов Алберта (Канада) провинциясининг Иқтисодий ривожланиш, савдо ва туризм вазирлиги Халқаро алоқалар департаменти директори Крис Райан билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ вакиллари консуллик масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди
2020-08-19 52Кеча, 18 август куни Ўзбекистон билан Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги консуллик маслаҳатлашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Хитой университети шифокорлари COVID-19 га қарши курашда ҳамкорлик учун Тошкентга етиб келди
2020-08-19 37Хитойнинг Цзянси анъанавий хитой табобати университети шифокор ва мутахассисларидан иборат навбатдаги гуруҳ Ўзбекистон тиббиёт ходимлари билан COVID-19 пандемиясига оид маълумотлар билан ўртоқлашиш, ҳамкорликда касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш, назорат қилиш ва уни даволаш ишларига кўмаклашиш учун Тошкентга етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.
-
Республика кимё саноатининг салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланди
2020-08-18 58Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида ва “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар ва бир қатор тижорат банклари иштирокида кенгайтирилган видеоконференция шаклида кимё саноатининг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
-
Россиядаги элчихонада бош консул бўлиб ишлаган Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди
2020-08-18 81Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми натижалари юзасидан матбуот анжумани ташкил қилинди
2020-08-18 52Жорий йилнинг 12-13 август кунлари "Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари" мавзусида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми бўлиб ўтди. Йирик халқаро анжуман минтақа ёшларига ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш ва давлатлар вакилларининг улар фикрларини тинглашларига имконият яратди, халқаро миқёсда ёшлар ташаббус ва интилишларини рўёбга чиқариш, улар манфаатини ҳимоя қилишининг умумэътироф этилган механизмларини муҳокама қилиш имконини берди.
-
Ўзбекистон элчиси Озарбайжон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
2020-08-18 61Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафхонов бугун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.
-
Давлатимиз раҳбари, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Фанлар академияси президенти академик Мухаббат Абидованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирдилар
2020-08-18 58Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари Танзилла Нарбаева, Нуридинжон Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов ва Фанлар академияси президенти Бехзод Йўлдошев Кимё-технология соҳасидаги таниқли олим, Фанлар академиясининг академиги Муҳаббат Абидованинг 17 август куни 89 ёшида вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.