-
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва ЕТТБ вице-президенти ҳамкорликни кенгайтириш йўналишлари ва иқтисодиёт тармоқларида янги лойиҳаларни молиялаштириш истиқболларини моҳакама қилди
2020-08-10 199Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вице-президенти Алан Пиллоу билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Янгиланаётган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишлари
2020-08-09 209Ўзбекистон барча хорижий ҳамкорлар билан ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлиб, асосий ташқи сиёсий ҳаракатларини 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган энг муҳим соҳаларга қаратган.
-
Ҳиндистон компанияси Андижон вилоятига тиббий ҳимоя воситалари ва буюмларини тақдим қилди
2020-08-09 202Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ушбу давлатнинг " Ishan Group" компанияси раиси ва бошқарувчи директори Ракеш Шарма билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Хитой темир йўл орқали Европа ва Марказий Осиё билан савдо ҳажмини оширмоқда
2020-08-09 224Хитойнинг етакчи "Жэньминь Жибао" газетасининг интернет-саҳифасида хабар қилинишича, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Хоргос назорат-ўтказиш пункти (БСП) орқали (Шинжон-Уйғур автоном вилояти, Хитойнинг Шимоли-ғарбий ҳудуди), “Хитой-Европа” ва “Хитой-Марказий Осиё” йўналиши бўйлаб темир йўлларда ташилган юк ҳажми 1,5 баравардан кўпроққа ортган, дея хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
-
Ўзбекистон элчиси мамлакатимиз бозорига киришдан манфаатдор Португалия компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди
2020-08-09 212Қароргоҳи Парижда жойлашган Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев "Five Thousand Miles" компаниясининг Амалиётлар бўйича бош директори Хуан Монаро, компаниянинг Халқаро алоқалар бўйича раҳбари Жавоҳир Чоршанбоев ва " Ideasouffle Unipessoal Lda" пойабзал компанияси менежери Нодир Қурбонов билан видеоконференция шаклида музокаралар олиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
“Туризм фидойиси” кўкрак нишонини бериш тартиби тасдиқланди
2020-08-09 184Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун кўкрак нишони билан тақдирланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига ҳамдардлик билдирди
2020-08-09 243Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди ва дўст Ҳиндистон халқига Кожикоде аэропортида (Керала штати) самолёт ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
-
Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида Япониянинг тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик қилинади
2020-08-09 181Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тадқиқот маркази ҳамда Нагоя иқтисодий университети тадқиқотчилари билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида қурилган завод йилига 50 минг километр оптик толали кабель ишлаб чиқариш қувватига эга
2020-08-09 182Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайтидаги хабарда қайд этилишича, Жиззах эркин иқтисодий зонасида Жанубий кореялик ҳамкорлар билан биргаликда 11 миллион долларга тенг инвестиция лойиҳаси амалга оширилган. Лойиҳа доирасида оптик толали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи қурилган бўлиб, у йилига 50 минг километр оптик толали кабель ишлаб чиқариш қувватига эга.