-
Туркий кенгашга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш соҳаси экспертларининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2020-08-06 56Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Соғлиқни сақлаш бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси фаолияти доирасида бугун ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг экспертлар даражасидаги навбатдаги видеоанжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Россия Федерациясининг йирик иш берувчилари Ўзбекистонга келди
2020-08-06 66Россия Федерациясининг Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти раиси ўринбосари Денис Мишченко бошчилигида «Renaissance Heavy Industries» ва «Yamata Yatirim İnşaat Turizm ve Ticaret Anonim Şirketi» компаниялари вакилларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига асосланиб.
-
Масъулиятли етказиб бериш манбалари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик кластерларига дунёнинг йирик брендлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради
2020-08-06 61Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Ўзбекистонда ижтимоий масъулиятли ва экология жиҳатидан барқарор пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича Халқаро молия корпорацияси (ХМК) лойиҳаси Маслаҳат кенгашининг учинчи йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
-
Ўзбекистон Президенти давлат-хусусий шериклик алоқаларини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишларни кескин танқид қилди
2020-08-06 58Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби: COVID-19 пандемияси замонавий тарихда дунёдаги энг катта таълим инқирозига сабаб бўлмоқда
2020-08-05 63Вирус тарқалишини назорат қилиб, имкон қадар тезроқ мактабларни қайта очиш керак. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш пандемия пайтида таълим тўғрисидаги видеомурожаатида таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТ янгиликлар маркази маълумотига таяниб.
-
Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги трансчегаравий сувлардан фойдаланиш ва иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2020-08-05 56Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Жаҳон банки вакилларининг видеоконференция шаклидаги мулоқоти бўлиб ўтди.Унда трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистон ва Беларусь онлайн савдо воситаларини тадбиқ этиш бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқда
2020-08-05 59«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ «Беларусь универсал товар биржаси» АЖ билан биргаликда электрон тижорат механизмлари ва онлайн савдо воситаларини жорий этиш бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Халқаро рейтинг ташкилотлари Халқ банки фаолиятини барқарор деб баҳолади
2020-08-05 47«Fitch Ratings» ва «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг ташкилотлари пандемия шароитида ҳам Халқ банки фаолиятини барқарор ривожланаётган молия муассасаси сифатида баҳолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк манбасига таяниб.
-
Ўзбекистон Президенти Ливан Президентига ҳамдардлик билдирди
2020-08-05 82Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат Президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон Президенти пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича таклифларни маъқуллади ва Тошкент шаҳрининг Бош режасини қайта кўриб чиқишни таъкидлади
2020-08-05 80Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.