-
Тожикистон Президенти телефон орқали суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади
2020-07-24 271Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
-
Коронавирус билан оғриган беморларни даъволаш кўмак бериш учун Туркиядан бир гуруҳ профессорлар Ўзбекистонга келади
2020-07-24 19323 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб, вирусга чалинганларни даъволаш учун хориждан тажрибали шифокорларни олиб келинишини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Туркманистон Президенти телефон орқали Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
2020-07-24 211Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгартиришларни Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди
2020-07-24 204Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 23 июль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти А.Бьерде билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инвқестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.
-
Қозоғистон Президенти Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади
2020-07-24 223Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Янги Ўзбекистоннинг янги сиёсати – мамлакат, минтақа ва дунё тараққиёти ва фаровонлигига салмоқли ҳисса
2020-07-24 209Ўзбекистон ҳаётида сўнгги йилларда оламшумул, кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, халқаро ҳамжамият мамлакат иқтисодиётининг либераллаштирилиши, яқин ва қўшни давлатлар билан ўзаро ишончнинг мустаҳкамланиши ёхуд минтақада барқарор тараққиёт кафолати бўлган Афғонистонни Марказий Осиё кенг макони иқтисодий ҳаётига фаол интеграциялашувини таъминлашдаги амалий қадамларни Президентимиз Шавкат Мирзиёев номи билан бевосита боғлиқ эканини қайд этмоқда.
-
Ўзбекистон Президенти қишлоқ ва сув хўжалигидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, соҳада бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилади
2020-07-23 248Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июль куни видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизматига таяниб.
-
Ўзбекистон Президенти пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган фидойилар тақдирланишини таъкидлади
2020-07-23 232Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Европа Кенгашининг юридик соҳа вакиллари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқитиш дастурини жорий қилиш масаллари муҳокама қилинди
2020-07-23 212Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Европа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги Бош бошқармасининг Шарқий шериклик ва Россия Федерацияси инсон ҳуқуқлари Миллий бўлими раҳбари Т. Карапетян ва Европа Кенгаши эксперти Г. Тугуши билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига асосланиб.
-
Сурхондарё вилоятида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилади
2020-07-23 215Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раислигида видеоконференция шаклида Ишчи гуруҳнинг вилоятга яқинда бўлиб ўтган ташрифи давомида ҳудудий ривожланиш дастурини қайта кўриб чиқиш ва янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича берилган топшириқлар бажарилишининг мониторингига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.