-
Юқори даражали "С5 + 1" мулоқотининг оммавий ахборот воситалари учун 2020 йил 9 июлдаги қўшма баёноти
2020-07-10 196Ушбу баёнот матни Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари томонидан Давлат котиби ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг “С5 + 1” шаклидаги учрашуви муносабати билан эълон қилинди.
-
Туркий кенгаш Соғлиқни сақлаш бўйича илмий гуруҳининг илк видеоконференцияси бўлиб ўтди
2020-07-10 223Туркий кенгаш Соғлиқни сақлаш бўйича илмий гуруҳининг биринчи видеоконференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
Хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни биз учун жуда муҳим
2020-07-10 219Сўнгги йилларда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳар томонлама ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамроев билан суҳбатимиз мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар, жумладан, вазирликнинг чет эллардаги ватандошлар билан ҳамкорлиги хусусида бўлди.
-
“Насриддин Афанди латифалари"ни ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш таклиф қилинди
2020-07-10 195Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия ҳамкорликда Насриддин Афанди латифаларини ЮНEСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штабининг маълум қилишича, 3 минг 700 дан ортиқ ватандош Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган
2020-07-10 197Жорий йилнинг 8 июль куни кечасидан 9 июль куни давомида 3 минг 746 нафар ватандош "Жибек йўли – Ғишт кўприк" назорат-ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби маълумотларига таяниб.
-
Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг экспорт салоҳияти ортмоқда
2020-07-10 170Мамлакатимизда пандемия даври ва карантин чекловларига қарамай ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ жараёнлар бир сония бўлса-да, тўхтаб қолгани йўқ. Маҳаллий экспортёрлар маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришни осонлаштириш учун божхона органларида расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар қисқа фурсатларда ҳал этиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси манбасига асосланиб.
-
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш имкониятини ўрганмоқда
2020-07-10 213Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси вакиллари «UNO MINDA» компанияси бошқарувчи директори Нирмал Минда билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-
«Masche» журнали: Ўзбекистоннинг 950 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари ўз маҳсулотларини чет элга экспорт қилмоқда
2020-07-10 170Трикотаж ва кийим-кечаклар ишлаб чиқарувчи Германия уюшмаси нашри бўлган “Masche” иқтисодий журналининг навбатдаги сонида Ўзбекистонда тўқимачилик ва кийим-кечак саноатини ривожлантириш, соҳанинг инвестиция имкониятлари ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
«JICA» Ўзбекистонда «STEAM» таълимини ривожлантиришга кўмаклашиши мумкин
2020-07-10 167Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бобохўжаев «JICA»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такасака Мунео бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.
-
Давлат дастурининг ташқи сиёсат соҳасидаги устувор вазифалари мазмун-моҳияти – муҳокама марказида
2020-07-10 173«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда видеоконференция шаклида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.