Тожикистон Президенти Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.  

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.  

Эмомали Раҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

 

​​​​​​​