Польшада истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган тадбир ўтказилди
Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда Польшада вақтинча яшаётган ҳамда таълим олаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди.
Ватандошларимизга Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳаларида амалга ошрилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, ёшларга оид давлат сиёсати, мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий, иқтисодий лойиҳалар ҳақидаги сўзлаб берилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг муҳим жиҳатлари алоҳида таъкидланди. 2023 йили, яъни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да мамлакатимиз аҳолисини, хусусан, мингратлар ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида муҳим вазифалар амалга оширилиши қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда инсонга ғамхўрлик қилиш, унинг манфаатларини қонуний таъминлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаси этиб белгилангани қайд этилди.
Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатларнинг асосий қоидаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ватандошларга консуллик ва ҳуқуқий масалаларда айрим тушунтиришлар берилди.
Ўз навбатида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб жавоб олдилар.