РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 529 бемор коронавирусдан даволанмоқда
Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:
– Мамлакатимизда, айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий сони 2880 нафарга етди. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. Охирги бир куннинг ўзида 24 нафар, бугунги кунга қадар 2338 нафар, яъни 82 фоиздан ортиқ бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, 9 ҳудудда жойлашган шифохоналарда 529 бемор даволанмоқда.
Ҳозирда 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Улардан 17 мингдан ортиғи стационар шароитда карантинга қамраб олинган. 19 май куни 13 мингга яқин, умуман эса 528 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.
Ҳурматли юртдошлар!
Карантин тадбирлари давом этяпти. Энди вазиятни тўғри идрок қилиш, тўғри баҳолаш ҳар биримизнинг зиммамиздаги вазифа бўлиши керак. Ҳамжиҳатликда карантин тадбирларига риоя қилсак, мулоқотларда масофани сақласак, дока ниқобларда бўлсак ва антисептик воситалардан мунтазам фойдалансак, касаллик тарқалиб кетишига йўл қўймаймиз. Шундагина биз эпидемик барқарор ҳудудга айланишимиз мумкин.