Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан музокаралар тўғрисида
2020 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Гарет Бэйли билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг Афғонистон инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Британия томони Ўзбекистоннинг Афғонистон инқирозининг сиёсий ечимидаги ролига алоҳида қайд этди.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш ва мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Музокараларда Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчиси Саид Рустамов ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги Элчиси Тимоти Торлот иштирок этдилар.