ТИВ ўринбосари БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатияси видеоконференциясида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатияси бўйича Минтақавий маркази (МОПДММ) томонидан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.
Тадбирда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча, МОПДММ раҳбари Наталья Герман, Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ва ЕХҲТ вакиллари иштирок этди.
Учрашув чоғида минтақавий ва халқаро миқёсда COVID-19 коронавируси пандемиясига қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Инқироздан кейинги даврда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, ушбу йўналишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда БМТнинг тутган ўрни юзасидан фикр алмашилди.