Тадбиркорлар учун Э-тижорат бўйича бепул курс ташкил қилинмоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT-Парк билан ҳамкорликда электрон тижорат бўйича бепул курс ташкил қилинмоқда.
Бу курс нима учун керак? Лойиҳанинг мақсади тадбиркорлар онлайн-савдо бўйича кўрсаткичларнинг ўсишини таъминлаш. Курс доирасида олинган билим ва кўникмаларидан тадбиркорлар кейинчалик ўз бизнесини ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида фойдаланишлари мумкин.
Курсга маҳаллий элецтрон тижорат бозорининг етакчи ва муваффақиятли IT-лойиҳаларида раҳбарлик қилаётган экспертлар жалб қилинган:
- Азиз Ахроров - Shoptextile.uz;
- Бобир Нурмухаммедов - Vendoo Uzbekistan;
- Диля Алимова - Osto.uz;
- Зоҳид Улмасбаев - LeBazar;
- Шасимова Дилнаво - Camelot Toshkent;
- Гайрат Хасбиулин - Octo.uz;
- Азамат Абдуллаев - Fargo;
- Артур Тупиев - 5×10.ru;
- Акмал Пайзиев - Express24.
Шунингдек, бошқа мамлакатларнинг электрон тижорат мутахассислари ҳам жалб қилинган.
Тренинг фикр-мулоҳазалар билан вебинар шаклида ўтказилади, унда иштирокчилар саволлар беришни ва ўқитувчилар билан мулоқот қилишлари мумкин. Амалий машғулотлар ва офлайн кўриш имкониятига эга видео-маърузалар курс дастурига киритилган!
Курс охирида олинган кўникмалар ва билимлар:
- Мақсадли аудиторияни таҳлил қилиш;
- Талаб ва рақобатчиликни баҳолаш; Электрон тижоратнинг ҳуқуқий асослари; Электрон тижоратда асосий молиявий кўрсаткичлар;
- Трафикни жалб қилиш каналларини баҳолаш;
- Товарларни бозорларга чиқариш ва савдоларга йўл бериш.
- Курс тингловчилари шунингдек онлайн-дўкон яратиш учун мос платформани танлаш, стратегияни ишлаб чиқиш, молиявий моделни тузиш, логистика ташкил қилиш, онлайн-савдони ишга туширишни ўрганишади.
Курсларга рўйҳатдан ўтиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: https: //clck.ru/NwKkj
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги