Италия ва Ҳиндистон парламентлари билан ҳамкорлик гуруҳлари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Италия ва Ҳиндистон парламентининг Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.
Италия ва Ҳиндистон парламентлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг мақсади олий қонун чиқарувчи органлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, шу орқали давлатларимизнинг турли соҳалардаги муносабатларини янги босқичга олиб чиқишдан иборатдир.
Ўзбекистон – Италия парламентлараро гуруҳига Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафаев эса Ҳиндистон парламентининг Лок сабхаси билан ҳамкорлик гуруҳи фаолиятига раҳбарлик қилади.