“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича юқори даражали видеоконференсияда иштирок этиш тўғрисида
2020 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича “COVID-19 га қарши курашда бирдамлик” мавзусидаги юқори даражали видеоконференцияда иштирок этади.
Тадбир чоғида коронавирус инфексияси тарқалишига қарши курашда кўп томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни қайта тиклашдаги халқаро шерикчилик, COVID-19 шароитида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва амалий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.