Чехия Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
2020 йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мартин Тлапа билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Чехия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Турли даражалардаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва уларга тайёрларгик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга, Чехия инвестицияси ва технологияларини жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашнинг муҳимлиги таъкидланди.
ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари, шунингдек, икки давлатнинг халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги