Ўзбекистон ва БМТ: ҳамкорликнинг янги босқичи
Инновацион ривожланиш вазирлигида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режаси муҳокама марказида бўлди.
Тадбир Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўзбекистон БМТнинг тўлақонли аъзоси, шунингдек, 2015 йил сентябрда БМТга аъзо барча 193 та давлат томонидан қабул қилинган 2030 йилгача бўлган даврда барқарор тараққиёт соҳасидаги кун тартибини имзолаган томон сифатида хавфсиз ва соғлом сайёрада барча одамлар учун тенглик, тараққиёт, қадр-қиммат ва адолат ҳукм сурадиган тинчликка интилиш бўйича глобал мажбуриятни ўз зиммасига олади.
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган “Йўл харитаси”нинг мақсади ҳақида гапирди. Шу билан бирга, БМТ ва унинг тизимидаги муассасалар билан миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги шериклик алоқаларини янада фаоллаштириш ва кенгайтириш борасидаги режаларга тўхталди.
– Шу йилда ташкилотнинг 75 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар давомида инсоният қандай ютуқларга эришган бўлса, бунда ташкилотнинг ўрни муҳим. Шу жиҳатдан БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш жуда долзарб. Ҳамкорликни янги даражага кўтариш бўйича Ҳаракатлар режаси (йўл харитаси) ишлаб чиқилди. “Йўл харитаси” 17 йўналишни ўз ичига олади. Бу, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташқи сиёсий ташаббуслари, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган таклифларини ўз ичига олади. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, эндиликда Ҳаракатлар режасига мувофиқ, БМТ институтларида фаолият юритиш учун Ўзбекистон ҳам ўз номзодларини киритиш имкониятига эга бўлади. Илгари нима учун жаҳон миқёсидаги халқаро нуфузли ташкилотларда бизнинг кадрлар ишламайди, деган фикр ўйлантирарди.
Ҳаракатлар режаси барча, айниқса, жамиятнинг энг заиф ва эҳтиёжманд қатлами учун инсон салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида миллий, минтақавий ва глобал даражаларда БМТ тизими билан ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган.
2020 йилда БМТга асос солинганлигига 75 йил тўлади. Мазкур юбилей йилида кўп томонлама ёндашувга содиқлик белгиси сифатида Ўзбекистон ҳукумати ушбу Ҳаракатлар режасини қабул қилади.
– Ушбу Ҳаракатлар режаси Ўзбекистоннинг кўп томонлама муносабатларга содиқлигининг муҳим намойишидир, шу билан бирга глобал ҳамжиҳатлик ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб қилинади. Ушбу Ҳаракатлар режаси Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради, деб ўйлайман. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатнинг БМТ Низоми куни арафасида қабул қилиниши рамзий маънога эга. Бундан 75 йил олдин, 26 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми имзоланган эди, унга биноан дунёнинг барча мамлакатларига тинчлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари учун биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юкланди, – дейди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер.
Ҳаракатлар режаси ҳукумат зиммасига барча инсонлар, айниқса, энг заиф ва эҳтиёжманд кишилар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, тинч, тараққий этадиган, барқарор ва мустаҳкам дунё яратиш мақсадида миллий, минтақавий ҳамда глобал даражаларда БМТ тизими билан ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш мажбуриятини юклайди.
Сессияда БМТ ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорлиги натижалари, Ўзбекистонда турли соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари имконияти масалалари ҳам диққат марказида бўлди.

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА
Манба: ЎзА