Корея ва Марказий Осиё ишбилармонлари ҳамкорлиги
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида "Корея Республикаси ва Марказий Осиё ишбилармонлик кенгаши"ни ташкил этиш тўғрисида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур меморандум Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Савдо-саноат палаталари, шунингдек, "Корея – Марказий Осиё" ҳамкорлик форуми котибияти ва Корея халқаро савдо уюшмаси ўртасида имзоланди.
Видеоконференцалоқа шаклидаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Корея халқаро савдо уюшмаси раиси Ким Ёнгжу, "Корея – Марказий Осиё" ҳамкорлик форуми котибияти бош котиби Ким Сонг-Ин, Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Гон, шунингдек, элчилар ва иштирокчи давлатлар Савдо палаталари вакиллари иштирок этди.

– Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Корея Республикаси ўртасида стратегик шериклик ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни юксак баҳолайди, – деди Адҳам Икромов. – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси "Корея Республикаси ва Марказий Осиё ишбилармонлик кенгаши" ишига ҳар томонлама кўмак беришга тайёр.
Учрашувда томонлар Корея Республикаси ва Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги амалий ва узоқ муддатли ҳамкорлик чоралари ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликни кенгайтиришга Кореянинг илғор тажрибасини жалб қилиш, янги қўшма корхоналар очишга ҳисса қўшиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мазкур кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш, кичик ва ўрта бизнесда ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон томонидан, жумладан, қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
Мамлакатларимиздаги корхоналар ўртасида пайдо бўладиган баҳсларни тезкор ҳал этиш мақсадида Марказий Осиё ва Корея арбитраж марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш;
Туризм соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш, етакчи туристик компаниялар билан қўшма туристик маҳсулотлар ва дастурларни биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, сайёҳлик-инфратузилмавий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш;

Ишбилармон доираларнинг ўзаро ташрифларини уюштириш, компаниялар ва тадбиркорларнинг халқаро соҳавий кўргазмаларда, ярмаркаларда, шунингдек, Марказий Осиё ва Жанубий Кореяда ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш.
Мулоқот давомида, шунингдек, “B2B” форматидаги музокаралар, кооперацион биржалар ҳамда барча олти давлат тадбиркорларини бирлаштириш мақсадида "Корея – Марказий Осиё кўп ҳамкорлик" бизнес форумини ташкил этиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Видеоконференцалоқа якунида “Корея Республикаси ва Марказий Осиё ишбилармонлик кенгаши”ни ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Саидмурод РАҲИМОВ, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА