Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари “COVID-19 га рақамли жавоб бўйича глобал декларация” қабул қилинган халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов “Рақамли тарқоқликни бартараф қилиш: COVID-19 га рақамли жавоб” халқаро видеоконференциясида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ веб-саҳифаси маълумотига кўра, анжуманда дунёнинг 40 дан ортиқ давлати ташқи сиёсат идораларининг юқори мансабли вакиллари, БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад, Халқаро электроалоқа иттифоқининг Электроалоқани ривожлантириш сектори директори Дорин Богдан-Мартин, “Смарт Африcа” альянси бош директори Лацина Коне қатнашди.
Видеоконференция иштирокчилари коронавирус инфекциясининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини бартараф бўйича фикр алмашдир, оғир ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий катаклизмларга қарши тура оладиган кучли жамиятни биргаликда қуриш учун инновацион рақамли ечимлардан фойдаланиш йўлларини муҳокама қилди.
Тадбир якунида “ COVID-19 га рақамли жавоб бўйича глобал декларация” қабул қилинди.