Давлат стататистика қўмитаси раиси Б. Бегалов ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколотхонаси раҳбари Саша Грауман ўртасида масофавий видео мулоқот бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б. Бегалов ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман ўртасида онлайн видео мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида “2020 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури бўйича ишчи режа” доирасида ва хусусан Республикадаги “COVID-19” билан боғлиқ қийин вазият ҳолатида Мултииндикатор кластер кузатуви (MICS)ни ўтказиш жараёни муҳокама қилинди.
Шунингдек, MICS лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш бўйича келишиб олинди. Давлат статистика қўмитаси ва ЮНИСЕФ ўртасида болалар ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича статистик ва маъмурий маълумотлар базаларини ўз ичига оладиган тизимни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилинади.
Учрашув якунида статистик тўплам ва Ўзбекистонда болалар тўғрисидаги маълумотларни жамловчи веб-портал яратиш бўйича келишиб олинди.