Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили ҳамда Япония элчиси мамлакатларнинг афғон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ веб-саҳифаси маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки мамлакатнинг Афғонистон йўналиши бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Япония томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, бутун афғон халқи манфаати учун мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Хусусан, Япония Элчиси Афғонистонда темир йўллари ва янги электр узатиш линиялари қуриш лойиҳаларига қизиқиш билдирди.