«Ўзбекистон темир йўллари» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташувини 2,5 баробарга оширди
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қиливчиларга, деҳқон ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Компания таркибидаги «Yo'lreftrans» акциядорлик жамиятига тегишли совутгичли рефрижератор вагонларда юк ташиш хажми ўтган 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2020 йилнинг олти ойи давомида 2,5 баробарга ошди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири жамият манбасига асосланиб.
Ҳар йили анъанавий тарзда совутгичли рефрижератор вагонларда экспортга ташиладиган помидор, бодринг, карам, сабзи, пиёз, кўкатлар каби махсулотлардан ташқари жорий йилдан бошлаб, гилос, лимон, ўрик, узум каби маҳсулотлар Россия федерасияси ва Қозоқистон Республикасининг турли ҳудудларига етказиб берилмоқда.
Шу қаторда, «Yo'lreftrans» акциядорлик жамияти жорий йилда аҳолига зарур бўлган озиқ овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида, импорт товарларини ташишга ҳам эътибор қаратмоқда. Жумладан жорий йилда совутгичли рефрижератор вагонларда қарийиб 53 000 тонна картошка ва 200 тоннадан ортиқ ёғ-мой маҳсулотлари олиб келинди.
Бундан ташқари «Yo'lreftrans» акциядорлик жамияти томонидан импортёрлар билан хамкорликда Болтиқ бўйи мамлакатларидан гўшт ва сут маҳсулотларини ташиш учун шартномалар имзоланган.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бугунги кунда махсус вагонларда ҳўл-мева ва сабзавотларни талаб қилинган ҳароратни сақлаган ҳолда Республикамизнинг исталган ҳудудидан, МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларига етказиб бериш имкониятига.