Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб аукцион савдоларида янги тартиблар жорий этилади
Барча аукцион савдолари натижалари 2020 йил 1 сентябрдан QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Давлат активларини бошқариш агентлиги манбасига асосланиб.
Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарида қайд этилишича, “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади.
– аукционда шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
– давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
– савдоларда мавжуд лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.