Давлат статистика қўмитаси вакили коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро вебинарда қатнашди
Жорий йилнинг 7 июль куни “Коррупциянинг олдини олиш органлари - ташкил этиш ва самарадор фаолиятнинг амалий ечимлари” мавзусида онлайн халқаро вебинар ўтказилди.
Ушбу вебинарда Иқтисодий ҳамкорлик ва тарраққиёт ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича ташкилотининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг 100 ортиқ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Давлат статистика қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комиссиясининг масъул котиби Улуғбек Ноипов ҳам қатнашди.
Вебинар давомида халқаро экспертлар коррупцияга қарши курашиш механизмларини самарали йўлга қўйиш ва давлат ташкилотларида коррупцияга қарши назорат (Compliance Control) тизимларини жорий қилиш бўйича Франция, Сербия, Латвия ва Руминия давлатлари тажрибалари ҳақида сўз юритди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга халқаро экспертлар атрофлича жавоб беришди.