“Насриддин Афанди латифалари"ни ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш таклиф қилинди
Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия ҳамкорликда Насриддин Афанди латифаларини ЮНEСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Насриддин Афанди ёки Хўжа Насриддин XIII асрдан бери Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Кавказорти ва Болқон давлатларида тарқалган латифалар, ривоятлар ва эртаклардаги ҳажвий характердаги қаҳрамондир.
Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Эрон ҳамкорликда ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига “Рубоб” мусиқий асбобини киритиш таклифини ҳам илгари сурди.
Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКО 2019 йилда Хоразм лазги рақсини, унга қадар эса “Бойсун тумани маданий муҳити”, “Шашмақом” (2008), “Катта ашула” (2009), “Аския” (2014), “Палов ва ош билан боғлиқ анъана ва қадриятлар“ “Наврўз” (2016) байрамини репрезентатив рўйхатга киритган.