ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти
Ўзбекистон Республикасида COVID-19 коронавирусининг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чоралар муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида фуқароларни қабул қилиш 2020 йил 14 июлдан 2020 йил 1 августгача вақтинча тўхтатилади.
Ўта шошилинч ҳолатларда қуйидаги алоқа рақамлари ва электрон манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
- фуқаролик, легализация ва бошқа масалалар бўйича:
Тел.:+998(71)233-36-03, электрон почта: legalization@mfa.uz
- виза масалалари бўйича:
Тел.:+998(71)236-27-07, электрон почта: visa@mfa.uz
- паспорт расмийлаштириш масаласи бўйича:
Тел.: +998(71)233-45-01, электрон почта: passport@mfa.uz
- жисмоний ва юридик шахсларининг бошқа масалалари юзасидан мурожаатлари бўйича:
Тел: +998(71)233-28-28, Call center -1164, электрон почта: murojaat@mfa.uz.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги