Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги эпидемиологик вазият муҳокама қилинмоқда
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизматига кўра, кун тартибида - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.
Йиғилишга сабаб – кейинги пайтда ушбу ҳудудларда кузатилаётган коронавирус инфекциясининг янги тўлқини ва ўлим ҳолатларининг кўпайиши, шунингдек, аҳоли томонидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифати ҳамда дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётгани бўйича кўплаб мурожаат ва шикоятлар тушаётгани.