Европа Кенгашининг юридик соҳа вакиллари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқитиш дастурини жорий қилиш масаллари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Европа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги Бош бошқармасининг Шарқий шериклик ва Россия Федерацияси инсон ҳуқуқлари Миллий бўлими раҳбари Т. Карапетян ва Европа Кенгаши эксперти Г. Тугуши билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига асосланиб.
Учрашув давомида Европа Кенгашининг юридик соҳа вакиллари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқитиш дастурини (HELP) Академияда жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида таълим жараёнига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма ўқув дастурларини тайёрлаш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу вазифалар Европа ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқ инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва демократияни мустаҳкамлашга қаратилган Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг «Қонун устуворлиги дастури –Марказий Осиё» мавзусидаги қўшма 4 йиллик (2020 – 2023 йй.) лойиҳаси доирасида амалга оширилади.