Тошкент вилоятида «Ҳалқа» энергиятежамкор электр станцияси қурилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида «Янги 500 кВ кучланишли «Халқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.
Лойиҳа доирасида қуввати 1 минг 400 мВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 километр электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилмоқда.
Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши ҳамда лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари ўтказилиши белгиланди.