Ўзбекистондаги 650 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фармонга мувофиқ:
- Пандемия шароитида 400 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг 1,7 миллион аъзосининг ҳар бирига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
- Қурбон ҳайити байрами арафасида «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали 220-250 минг оилага жами 200 миллиард сўм йўналтирилади;
- Тез ёрдам шифокорлари, ҳамширалари, санитаркалари ва ҳайдовчиларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 100 миллиард сўм ажратилади;
- “Вақф” фондини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллиард сўм маблағ тақдим қилинади.
Мазкур чоралар ҳисобига Ўзбекистондаги 652 минг оилага (7,7 фоизига) моддий ёрдам кўрсатилади.
Бир марталик моддий ёрдам пуллари 2020 йил 15 августга қадар етказилиши таъминланади.