Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида қурилган завод йилига 50 минг километр оптик толали кабель ишлаб чиқариш қувватига эга
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайтидаги хабарда қайд этилишича, Жиззах эркин иқтисодий зонасида Жанубий кореялик ҳамкорлар билан биргаликда 11 миллион долларга тенг инвестиция лойиҳаси амалга оширилган. Лойиҳа доирасида оптик толали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи қурилган бўлиб, у йилига 50 минг километр оптик толали кабель ишлаб чиқариш қувватига эга.
Вазирлик маълумотида келтирилишича, телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида йил якунига қадар 153,7 миллион доллар миқдоридаги лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.