Ватандошларимиз навбатдаги чартер рейc билан Ҳиндистондан Тошкентга олиб келинди
СOVID-19 пандемияси сабаб халқаро парвозлар тўхтатилгани сабаб Ҳиндистонда бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларини ватанга қайтариш учун 10 август куни «Деҳли-Тошкент» йўналишида навбатдаги чартер рейс амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Деҳли вақти билан соат 19:36 да (Тошкент вақти билан соат 19:06) учган «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятига қарашли самолёт кеча тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Чартер рейс бортида 65 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан 1 нафар чақалоқ, 5 нафар Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, мамлакатимизнинг турли саноат корхоналарига ишга таклиф этилган 59 нафар ҳинд мутахассиси бор эди.
Йўловчиларнинг 14 нафари Ҳиндистонга даволаниш мақсадида борган.
Парвоздан олдин барча йўловчиларга пандемия шароитида Ўзбекистонда ўрнатилган тартиб ва қоидалар ҳамда карантин чоралари ҳақида маълумот берилди.