Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Сўх туманига борди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сўх туманига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.
Айни пайтда Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор, Президентимизнинг жорий йил 8 август куни «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унда тасдиқланган дастурга 146 та лойиҳа киритилган бўлиб, уларни амалга ошириш учун 639 миллиард сўм маблағ сарф этилиши кўзда тутилган.
Йиғилишда ана шу қарорда белгиланган вазифалар муҳокама этилмоқда.