Наманган билан Свердловск вилоятлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
Наманган вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармаси билан Россия Федерациясининг Свердловск вилояти Туризмни ривожлантириш маркази ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб.
Ушбу меморандум 2019 йил ноябрь ойида Наманган вилояти ҳокимлиги билан Свердловск вилояти ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида имзоланган.
Меморандумга биноан, минтақалар туризм соҳасида маълумот ва тажриба алмашади, соҳага ўзаро сармояларни жалб қилади, туристик маҳсулотларни илгари суради, сотади ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади.
Айни пайтда ушбу меморандумда белгиланган мақсадларга эришиш учун қўшма "Йўл харитаси" ишлаб чиқилмоқда.