Россиядаги элчихонада бош консул бўлиб ишлаган Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди
Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Меҳриддин Хайриддинов 1977 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 1999 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ўзи туғилган вилоятдаги ўрта мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган, кейинчалик Навоий кон-металлургия комбинати муҳандиси, ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида ва Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппаратида етакчи мутахассис лавозимларида ишлаган. 2017 йилда у мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги бош консули, сўнгра Москвадаги элчихонасида тайинланди.
17 август куни Президент Шавкат Мирзиёев чет элда ишлаётган фуқароларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда вазирликлар ва идоралар, мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.