Самарқанд форуми жаҳон ёшларини бирлаштиришга хизмат қилади
“Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини якунлади.
Анжуманнинг учинчи ва тўртинчи ялпи мажлис қатнашчилари белгиланган мавзулар доирасидаги маърузаларни эшитиб, қизғин муҳокама, мунозараларда иштирок этди.
Дастлаб “Ёшлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” мавзусида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Европа Кенгаши Ёшлар бўйича маслаҳат Кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мутахассисларининг маърузалари тингланди.
Шунингдек, ЕХҲТнинг ДИИҲБ Ёшлар мувофиқлаштириш маркази, Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқ бўйича Пол Уолленберг институтининг Европа бўлими, Африкалик болаларнинг ижодий таълим бўйича жамғармаси, ЮНЕСКО каби нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари, Индонезия, Тожикистон давлатлари экспертларининг чиқишлари ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди.
БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА)нинг Ўзбекистондаги вакили Ю Ю ва Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов модераторлик қилган мажлис якунида Ёшлар ҳуқуқлари таълими соҳасидаги халқаро тажрибани таҳлил қилиш ва инсон ҳуқуқлари масалаларида ёшлар саводхонлиги даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Форумнинг сўнгги ялпи мажлиси учун “Тинчлик ва хавфсизликни илгари суришда ёшларнинг роли: 2030 йилгача янада хавфсизроқ келажакка назар” мавзуси танланган эди. ЕХҲТнинг ёшлар бўйича маслаҳатчиси Анастасия Фуско ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бошқарувида ўтган йиғилиш Хавфсизлик ва ҳамкорликка ҳар томонлама ёндашувни мустаҳкамлашда ёшларнинг ролини оширишга бағишланди.

Мажлисда ЕХҲТ Ёшлар ва хавфсизлик масалалари бўйича махсус вакили Кейси Сефери, Афғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари комиссияси раиси Шаҳарзод Акбар, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Абдулла Аслонов, ЮНФПАнинг Марказий Осиё бўйича халқаро дастурлари мувофиқлаштирувчиси Медер Омурзаков ва бошқалар маъруза қилди.
Мунозара, музокара ва савол-жавобларда ёшларнинг асосий эътибори Инсон ҳуқуқлари бўйича таълимнинг моҳияти, бу борадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқ бўйича таълимга оид замонавий дастурлар яратиш, миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда жорий этишга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш каби долзарб масалаларга қаратилди.
“Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми, шубҳасиз, катта аҳамиятга молик воқеа бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳанинг яратилиши ва Самарқанд форуми иштирокчилари муҳокамасига тақдим этилиши мамлакатимиз ўз ташаббусларини нафақат сўзда, балки аниқ амалий саъй-ҳаракатларда ифодалашга ҳаракат қилаётганидан далолат.
Анжуман сўнггида “Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд резолюцияси қабул қилинди.

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, А.АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА